Смекни!
smekni.com

ўшимча шарт нинг хал аро шартномалар у у и фанидаги ўрни (стр. 2 из 2)

Ички доирада қўшимча шарт қабул қилувчи махсус органни ва процедурани белгилаш ҳар бир давлат ёки халқаро ташкилотнинг ички ҳуқуқи ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси амалиётига тўхталадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисидаги қонунининг 24 моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси шартномаларини имзолаш, ратификация қилиш, тасдиқлаш, қабул қилиш ёки шартномаларга қўшилиш чоғида шартнома шартларига амал қилган ҳолда ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ тарзда қўшимча шарт қабул қилиниши мумкин.

Қўшимча шарт исталган вақтда иглари қабул қилинган тартибда олиб ташланиши мумкин.[8]. Аммо, миллий қонунчилигимизда қўшимча шарт қабул қилиш процедурасини ўзида мужассамлаштриган ягона ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас. Амалиётда эса қўшимча шарт қабул қилишда шартномани хусусиятига кўра уни қабул қилувчи орган унга қўшимча шарт киритади. Яъни, давлатлараро, Президент томонидан имзоланган ва Олий Мажлис томонидан ратификация қилишни, тасдиқланишни талаб қиладиган шартномаларга қўшимча шартлар қоида тариқаси Олий Мажлистомонидан киритилади. Худди шундай имзоланган аммо Олий Мажлисдан ратификация ёки тасдиқланишни талаб қилмайдиган шартномаларга қўшимча шартлар бевосита Президент томонидан киритилади. Давлатлараро, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати тасарруфига кирувчи масалалар бўйича имзоланган шартномалар ва барча ҳукуматлараро ва идоралараро шартномаларга қўшимча шартлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан киритилади.Ҳукуматларо ва идоралараро шартномаларга қўшимча шарт киритиш таклифи билан шартноманинг тегишлилиги бўйича вазирлик ва идоралар ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилишлари мумкин. Ташқи ишлар вазирлиги бу таклифни ўрганиб чиқиб уни Вазирлар Маҳкамасига киритади. Ташқи иқтисодий фаолият масалалари бўйича имзоланган ҳукуматлараро ва идоралараро шартномаларга қўшимча шарт киритиш таклифини Ташқи иқтисодий алоқалар инвестиция ва савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилган ҳолда тўғридан тўғри Вазирлар Маҳкамасига киритиши мумкин.

Халқаро амалиётда қўшимча шарт қабул қилингандан сўнг уни давлатнинг миллий қонунчилиги нормалари бузилган ҳолда қабул қилинганлигини важ қилиб уни ҳақиқий эмас деб топишга йўл қўйилмайди.

Агарда депозитарий нуқтаи назаридан қўшимча шарт ҳақиқий эмас деб ҳисобланса, депозитарий қўшимча шарт муаллифига уни ҳақиқий эмас деб топишга асос бўладиган ҳолатларни билдиради. Муаллиф давлат қўшимча шартни шу тарзда қолдирса унда депозитарий халқаро ташкилот ва унга аъзо мамлакатларга қўшимча шартнинг қабул қилиш билан юзага келадиган ҳуқуқий муаммоларни кўрсатган ҳолда уни ҳақиқий эмас деб топиш таклифи билан мурожаат қилади. БМТнинг Халқаро ҳуқуқ комиссияси Докладига мувофиққўшимча шарт қабул қилиш вақтида уни қабул қилишга сабаб бўлаётган асосларни қўшимча шарт қабул қилинаётган юридик ҳужжатда кўрсатиш мақсадга мувофиқлиги кўрсатиб ўтилган. Фикримизча асосни кўрсатиш шартномадаги низоли бандларнинг бартараф этилишига хизмат қилади.

Агарда давлат шартномага қўшилиш, уни имзолаш, ратификация қилиш чоғида шарт киритадиган бўлса, муаллиф давлат ушбу шартноманинг ўзи учун мажбурийлигини тан олаётган вақтда қўшимча шартни ҳам қайтадан тасдиқлаши талаб этилади. Ушбу ҳолатда давлат шартномага қўшимча шарт билан қўшилган деб ҳисобланади.[9]

Қўшимча шартлар давлатнинг мақсадларини ва манфаатларини ҳимоя қилганлиги боис у шартнома моддалари ёки бандларига эмас балки, бошқа иштирокчи давлатларга ҳам қаратилган бўлиши мумкин. Бунда қўшимча шартни киритаётган давлат бутун шартномани ёки унинг муайян бандларини аниқ бир давлат ёки давлатлар билан муносабатларида амал қилмаслигини эътироф этади.

Бир сўз билан айтадиган бўлсак, замонавий халқаро шартномалар ҳуқуқида қўшимча шартнинг ўрни беқиёс. У орқали халқаро шартномани давлатлар ўз миллий манфаатларига мос равишда ишлатиш имкониятини қўлга киритадилар. Бундай қулайликлар, айниқса ривожланаётган мамлакатларга уларнинг глобаллашув жараёнига талофатларсиз мослашиб боришига имкон беради.


[1]Официальные отчеты шестьдесят третья сессия Комиссии международного права № 10 (А/63/10) 7 июля - 8 августа 2008 года www.un.org/documents/reservetions

[2]Официальные отчеты шестьдесят третья сессия Комиссии международного права № 10 (А/63/10) 7 июля - 8 августа 2008 года www.un.org/documents/reservetions

[3]Венская конвеция О праве международных договоров 23 мая 1969 года 20-ст п.1 www.humanities.edu.ru/db/msg/13807

[4]Венская конвеция О праве международных договоров 23 мая 1969 годаwww.humanities.edu.ru/db/msg/13807

[5]Официальные отчеты шестьдесят третья сессия Комиссии международного права № 10 (А/63/10) 7 июля - 8 августа 2008 года www.un.org/documents/reservetions

[6]Официальные отчеты шестьдесят третья сессия Комиссии международного права № 10 (А/63/10) 7 июля - 8 августа 2008 года www.un.org/documents/reservetions

[7]Венская конвеция О праве международных договоров 23 мая 1969 года 20-ст п.3 www.humanities.edu.ru/db/msg/13807

[8] Ўзбекистон Республикасининг “Халқаро шартномалар тўғрисида”ги қонуни 22 декабрь 1995 й. № 172-Iwww.lex.uz

[9]Официальные отчеты шестьдесят третья сессия Комиссии международного права № 10 (А/63/10) 7 июля - 8 августа 2008 года www.un.org/documents/reservetions